Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:23

Краснодарда поезд ҳалокатга учради


Бугун Краснодар ўлкасида Адлер-Новороссиск йўналиши бўйича кетаётган йўловчи поезди ҳалокатга учради.

Краснодар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, поезд вагонлари релсдан чиқиб кетгани оқибатида камида 72 киши жароҳатланган. Айримларининг аҳволи ўта оғир экани айтилаяпти.

Ҳозирда бешта вагон ағдарилган ҳолатда ётгани хабар қилинди. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Россиянинг бу ҳудудларида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари кўпчиликни ташкил қилади. Ҳалокатга учраган поездда ўзбекистонлик фуқаролар бор ёки йўқлиги ҳақида Озодликда ҳозирча бирор маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG