Линклар

Бугун Британиядан Иорданияга депортация қилинган радикал уламо 53 яшар Абу Қатада маҳкамага келтирилди.

Иордания ҳарбий прокуратураси Қатадага терроризмга алоқадорлик айбловини эълон қилди.

Қатаданинг адвокати матбуотга берган интервюсида мижози бу айбловни инкор қилаётганини маълум қилди. Адвокат Қатадани гаров эвазига озодликка чиқариш ҳаракатида эканини ҳам қўшимча қилди.

Прокуратура маълумотига кўра, Амман яқинидаги Мувакар қамоқхонасида сақланадиган Абу Қатада яқин 15 кун ичида тергов қилинади.

Амман расмийлари Қатада билан боғлиқ маҳкамалар очиқ бўлиши ваъда қилганига қарамай, бугунги суд мажлисига журналистлар қўйилмади.
XS
SM
MD
LG