Линклар

Канаданинг Квебек вилоятида содир бўлган йирик темир йўл ҳалокати бўйича текширувлар давом этмоқда.

Шанба кунги авария туфайли нефт ортилган цистерна портлаб кетиши оқибатида, тасдиқланган маълумотларга кўра, беш киши ҳалок бўлган.

Темир йўл ҳалокати Квебек шарқидаги Лак-Мегантик шаҳри марказида содир бўлган.

Расмий маълумотларга кўра, тепаликда тўхтаб турган 70 та товар вагонидан иборат поезд қандайдир сабаб билан ҳаракатга келган. Поезд тепаликдан пастга – шаҳар маҳаллаларига қараб шўнғиган пайтда машинист ўз жойида бўлмагани айтилмоқда.

Нохуш ҳодиса натижасида ўнлаб одам бедарак йўқолганини маълум қилган расмийлар ҳалокат қурбонлари сони ортиши мумкинлигидан хавотир изҳор қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG