Линклар

АҚШ Давлат котибининг рафиқаси оғир аҳволда шифохонага ётқизилди


Тереза Хайнц-Керри АҚШда ўзининг хайрия фаолияти билан маълум ва машҳур.

Тереза Хайнц-Керри АҚШда ўзининг хайрия фаолияти билан маълум ва машҳур.

АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг хотини Тереза Хайнц-Керри оғир аҳволда Массачусетс штатидаги касалхонага етказилди.

АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, 74 ёшли Керри хоним якшанба куни Нантакет оролидаги шифохонанинг тез ёрдам бўлимига олиб борилган, кейин эса Бостондаги марказий касалхонага етказилган.

Аёлнинг аҳволи ёмонлашганига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.

Шифокорларга кўра, Тереза Хайнц-Керрининг аҳволи оғир, аммо барқарор.

АҚШ Давлат котиби ва унинг оиласи мамлакат мустақиллиги байрам қилинган 4 июл арафасида Нантакетга дам олиш учун боргани айтилмоқда.

Сенатор Жон Ҳайнцнинг беваси Тереза хоним 1995 йилда Жон Керрига турмушга чиққан. У АҚШда ўзининг хайрия фаолияти билан маълум ва машҳур.
XS
SM
MD
LG