Линклар

Қозондаги мусобақада ўзбекистонликлар уч медални қўлга киритди


Қозондаги Универсиада очилиш маросимидан лавҳа, 2013 йилнинг 6 июли.

Қозондаги Универсиада очилиш маросимидан лавҳа, 2013 йилнинг 6 июли.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Қозонда ўтаётган XXVII Бутунжаҳон универсиадасининг илк кунида учта бронза медалига соҳиб бўлдилар.

7 июл кунги беллашувларда эркин кураш бўйича 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида Нозимжон Иброҳимжонов, 75 килограммгача бўлган вазн тоифасида эса Зайлобиддин Ортиқов учинчи ўринни қўлга киритдилар. Шунингдек, дзюдочи Соиб Қурбонов ҳам 100 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

17 июлгача давом этадиган Универсиадада жаҳондаги қарийб 170 мамлакатдан 13 минг чоғли талаба иштирок этмоқда. Улар спортнинг 27 тури бўйича ўзаро куч синашадилар.

Мазкур мусобақаларда Ўзбекистондан 55 нафар спортчи талаба иштирок этмоқда.

Универсиадада олтин медални қўлга киритган ўзбек спортчиларига 40 миллион сўм, кумуш медални қўлга киритганларга 30 миллион сўм, бронза медалини қўлга киритганларга эса 20 миллион сўмдан мукофот ваъда қилинган.
XS
SM
MD
LG