Линклар

Мисрда собиқ президент тарафдорлари ўққа тутилиши оқибатида 40 киши ҳалок бўлди


Мурсийнинг тарафдорлари душанба куни рўй берган ҳодиса учун ҳарбийларни айбламоқда.

Мурсийнинг тарафдорлари душанба куни рўй берган ҳодиса учун ҳарбийларни айбламоқда.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳокимиятдан четлатилган президент Муҳаммад Мурсийнинг тарафдорлари ўққа тутилиши оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Мурсийнинг тарафдорлари душанба куни рўй берган ҳодиса учун ҳарбийларни айбламоқда. Миср армияси вакиллари оломонга қарата “қуролланган террорчилар” ўт очганини айтмоқда.

Намойишчилар собиқ президент Мурсий ҳибсда сақланаётгани айтилган Республика гвардияси биноси олдида ўтирган ҳолда норозилик билдираётган бўлган.

DPA агентлигининг хабар қилишича, ҳарбийлар бино ичига бостириб киришга уринган 200га яқин қуролланган шахсни қўлга олган.

Душанба кунги ҳужум президент Мурсий, Миср бўйлаб ўтказилган норозилик намойишлари натижасида ва ҳарбийлар ёрдамида ҳокимиятдан четлатишишидан беш кун ўтиб рўй берди.

Душанба кунги ҳодисадан кейин Мурсийнинг ҳокимиятдан четлатилишини қўллаб-қувватлаган салафийларга доир Нур патияси янги ҳукуматни тузиш бўйича музокаралардан чиқишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG