Линклар

logo-print

Ўзбекистон коррупцияга қарши курашни Ҳонгконг ва Сингапурдан ўрганмоқда


Ўзбекистон расмийлари Ҳонгконг ва Сингапурга бориб, коррупцияга қарши кураш бўйича тажриба алмашди.

Газета.уз нашрининг хабар қилишича, Ўзбекистон Олий суди, Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва президент маъмурияти вакилларининг Ҳонгконг ва Сингапурга сафари БМТ тараққиёт дастури томонидан уюштирилган.

10 кишидан иборат ўзбек делегацияси икки мамлакатнинг коррупцияга қарши курашга масъул идораларида бўлиб, бу соҳадаги тажрибаларини ўрганган.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонни энг коррупциялашган давлатлардан бири сифатида таснифлайди.

Transparency International ташкилоти дунёдаги коррупция даражасига оид 2012 йилги рейтингда Ўзбекистонни 176 мамлакат орасида 170 ўринга қўйган.
XS
SM
MD
LG