Линклар

logo-print

Европа билан АҚШ энг йирик эркин савдо ҳудудини яратмоқчи


Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар жаҳондаги энг йирик эркин савдо ҳудудини ташкил қилиш бўйича музокараларни бошламоқда.

Душанба куни бошланаётган музокаралар АҚШ разведкасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден америкаликлар Европанинг дипломатик ваколатхоналари ортидан жосуслик қлганига доир маълумотларни ошкор қилгани боис икки томон ўртасидаги муносабатларда таранглик пайдо бўлган пайтга тўғри келмоқда.

Вашингтонда ўтадиган музокраларда Европа Иттифоқи расмийларининг мазкур масалани ҳам кўтариши кутилмоқда.

Музокараларда икки томон ўртасида савдо ва сармояларга доир тўсиқларни олиб ташлаш тўрисидаги келишувнинг 2014 йил охирига қадар имзоланиши масаласи муҳокама қилинади.

2012 йилда АҚШ билан Европа Иттифоқи ўртасидаги товар алмашинуви 650 миллиард долларни ташкил қилган. Икки томон ўртасидаги хизматлар ва сармоялар юзлаб миллиард долларга етган.
XS
SM
MD
LG