Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:33

Диний мотив билан қамалган озиқ-овқат жўнатмаси ололмаяпти


Суратдаги Она ва унинг маҳбус ўғли она-бола алимовларнинг тақдирдошларидир.
Суратдаги Она ва унинг маҳбус ўғли она-бола алимовларнинг тақдирдошларидир.

Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи 79 яшар Вазира Алимованинг Озодликка айтишича, жазо муддатини ўтаётган ўғлига юборган озиқ-овқат жўнатмалари қайтиб келмоқда.

Ички ишлар вазирлиги қошидаги Жазони ўташ бош бошқармаси вакилининг билдиришича, маҳбуслар учун жўнатмаларни қабул қилиш тартиби улар сақланаётган қамоқхоналар режимига қараб турличадир.


Вазира Алимованинг шикояти тўғрисида биринчи бўлиб хабар қилган Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи кўра, озиқ-овқат жўнатмаларига оид чекловни диний мотивлар билан қамалганларга нисбатан жорий қилинганини кузатиш мумкин.

Онанинг арзи

Вазира опанинг Озодликка айтишича, унинг “Хизб ут-Таҳрир”га аъзоликда айбланиб 15 йилга қамалган ва жазо муддатини Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида ўтаётган ўғли Исроил Алимовга юборган озиқ-овқат жўнатмалари ортга қайтмоқда.

Вазира Алимова: Жўнатган передачаларим 3 марта қайтиб келди. 2012 йил октябрида қайтди. Бу йил 2 марта жўнатдим. 3 майда жўнатганим 3 июнда қайтиб келди. 6 июнда яна жўнатдим. У ҳам қайтди.

Маҳбус онасининг қамоқхона тартибларидан яхши хабари бор.

Озодлик: Нима деб тушунтиришди қайтаришганини?

Вазира Алимова: Вақтидан олдин келган, дейишаяпти. Мен учинчи ойда жўнатганман. 3 ойнинг ичида битта узоқ муддатли, битта қисқа муддатли посилка, битта бандероль жўнатишга ҳақим бор.

ГУИНнинг жавоби

Биз Ички ишлар вазирлиги қошидаги Жазони ўташ бош бошқармаси билан боғландик. Бошқарманинг ўзини таништирмаган вакили саволимизга жавоб берар экан, “озиқ-овқат жўнатмаларини почта орқали қабул қилиш муддатлари жазони ўташ муассасалари режимига қараб, турлича эканлигини, хусусан, Зарафшондаги қамоқхона қаттиқ режимли муассаса бўлиб, бу ерда почта орқали жўнатмалар ҳар 3 ойда бир марта қабул қилинишини” айтди.

Бошқарма вакили Вазира Алимованинг саволларига жавоб беришга тайёр эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

"ГУИНигаям бордим"

Гапларидан ўғли тақдирини ўзибўларга ташлаб қўймайдиган ғайратли онахон ёши 79 га чиққанига қарамай, ҳақиқат излаб Жазони ўташ бош бошқармасига ҳам борганини ҳам айтиб берди:

- ГУИН (Жазони ўташ бош бошқармаси) га бордим. У ердан Қуролли кучлар бош қўмондонига боринг, посилка масаласини ўшалар ҳал қилади, дейишди. Кечгача вақтим кетди. Қайтиб келиб уларга дўқ қилдим. Нега жўнатдинглар, бу сизларнинг ишингиз эканку, дедим. Шундан кейин секретарь қиз бировга телефон қилиб, кейин менга “Вазира опа, бир кун олдин бориб қолган экан, шунинг учун қайтариб юборишибди”, деди Вазира Алимова.

Вазира опанинг маҳбус ўғлига юборгани озиқ-овқат жўнатмалари ортга қайтаётгани тўғрисидаги шикоятига таяниб, бу ҳақда Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи биринчи бўлиб хабар қилди.

Маҳбус учун неча пул сарфланади?

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суръат Икромов етакчилигидаги мазкур гуруҳ диний мотивлар билан озодликдан маҳрум қилинганлар билан боғлиқ вазиятни яқиндан кузатиб келади. Икромовнинг айтишича, озиқ-овқат жўнатмаларига доир чекловлар, диний мотивлар билан қамалганларга нисбатан кучлидир.

- Менга асосан, диний мотивлар билан қамалганлар мурожаат қилади.

Посилкалар олинмаслигини ўшалардан кўп эшитганман. Олдин ҳам бўлган бундай гап. Ўз вақтида бу ҳақда ёзганмиз ҳам, деди Суръат Икромов
Унинг айтишича, маҳбусларнинг ўз яқинларидан келадиган озиқ-овқат жўнатмаларига эҳтиёжи катта.

- У ерда овқат масаласи оғир. Маҳбусларни оғир ишларда ишлатишади. Бугунги хабаримиздаги Исроил Алимовни, масалан, ғишт заводида ишлатишади. Жуда оғир иш. Озиқ-овқатиям шунга яраша бўлиши керак. Лекин берадиган овқатларининг калорияси кам. Кам гўштли ёки гўштсиз, ёғсиз овқатлар.

- Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳбусга неча пуллик овқат берилади?

- ГУИНнинг бошлиғи Қодиров билан 2004 йили гаплашганимда у бир маҳбусга кунига 1000 сўм кетишини айтган эди. Шу кунда, балки 10 га кўпайтиришимиз керакдир.1 000 сўм – умумий ҳаражат. Маҳбусларнинг озиқ-овқати, уларни ушлаб туриш учун қилинадиган бошқа ҳаражатлар, милиция ходимларининг иш ҳақи, коммунал хизматлар учун тўловлар киради
, деди Суръат Икромов.
XS
SM
MD
LG