Линклар

Мобил телефон ҳаётимизда эгаллаган ўрни шу қадар кенгайиб бормоқдаки, у асрлар давомида ўзгармай яшаб келаётган мақол ва маталларимизни ҳам ўзгартириб юбормоқда.

Қуйида Озодлик "WhatsApp" ига келган айрим замонавий мақол ва маталларни ҳавола қиламиз.


”Paynet”дан келса бойлик турмуш бўлар чиройлик

Бошингга Motorola телефони келса ҳам рост гапир.

Йигит болага 40 та sim карта ҳам оз.

Юборилган СМС отилган ўқ.

Янги телефон олмагунча эскисини сотма.

Баланс кундамас кунига тугайди.

Абонентнинг югургани “Paynet”гача

Ўз компаниянг ўлан тўшагинг.

МТС ни қаророқчи урди.

Телефон бор телефонларнинг нақшидир, телефон бор Nokia1202 ундан яхшидир.

Sms текинга телефондан чиқмайди.

Минг марта гудок ташлагандан кўра, бир марта sms юбор.

Мингта sms дан битта mms яхши.

Пулсиз телефон – тузсиз макарон

Уйдан чиқсанг ҳам хизмат доирасидан чиқма.

СМС ни иссиғида юбор.

Айрилганни UCELL ер, бўлинганни Beeline.

МТС ни шамол учирса UCELL ни осмонда кўр.

Ҳисобингга қараб бармоқ узат.

Қолган СМС га қор ёғар.

Дўст дўстига гудок ташлагандан билинади.

Юзга юртда iPhone тутгунча ўз уйингда Nokia 1202 тут.

Кўп гап чўнтакка юк.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG