Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:40

Самарқандда одамлар 40-45 кунлаб янги паспорт ололмаяпти


Озодликнинг Самарқанддаги мобил мухбири юборган ушбу фотоларда Самарқанд шаҳар ИИБ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимидаги навбатлар акс этган. Мухбиримизга кўра, паспорт идораси 40-45 кунлаб янги паспорт беришни пайсалга солмоқда. Янги паспортга навбат кутаётганларнинг 70 фоизи абитуриентлардир. Гарчанд олийгоҳга ҳужжат топшираётганда паспортнинг эски нусҳаси ҳам амал қилса, кўпчилик абитуриентлар ҳар эҳтимолга қарши аллақачон ўз эски паспортларини янгисини олиш учун топшириб қўйишган экан. "Аммо ҳар доигидай, таниш билишлари борлар паспортларини навбатсиз олиб кетишмоқда", дейди мухбиримиз.



XS
SM
MD
LG