Линклар

logo-print

Гези сайёрлари яна сувга тутилди


Истанбулдаги Гези боғи, 2013 йилнинг 8 июли.

Истанбулдаги Гези боғи, 2013 йилнинг 8 июли.

Истанбулда полиция Гези боғи ёпилишига қаршилик қилганларни тарқатиш учун яна сув пуркагичларни ишга солди.

Душанба куни Истанбул губернатори Авни Мутлу уч ҳафта аввал намойишчилар сиқиб чиқарилган Гези боғи очилиши ҳақида эълон қилганди. Маълумотларга кўра, боғ очилганидан бир неча соат ўтгач, полиция уни қайта ёпган, бироқ бу ерда сайр қилиб юрганларнинг ҳаммаси ҳам боғни тарк этишни истамаган.

Гези боғидаги дарахтлар кесилиши ва савдо маркази қурилишига қарши норозилик чиқиши 31 май куни полиция томонидан куч билан тарқатиб юборилганидан кейин бу жой уч ҳафта намойишлар марказига айланиб қолганди.

Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон истеъфоси талабигача борган бу каби намойишлар кейинроқ Туркиянинг бир неча йирик шаҳрида кузатилган.
XS
SM
MD
LG