Линклар

Покистон шимолий-ғарбидаги Ҳайбар-Пахтунхва вилоятида содир бўлган икки портлаш натижасида камида 8 киши нобуд бўлди.

Хусусан, Доабрада бомба ўрнатилган мотоциклдаги худкуш ўзини марказий ҳокимият билан ҳамкорлик қилаётган маҳаллий оқсоқолнинг машинасига урган. Портлаш оқибатида 6 киши, шу жумладан, оқсоқолнинг укаси ва қўриқчиси ҳам ўлган, 11 киши ярадор бўлган.

Пешовар шаҳридан унча узоқда бўлмаган Свабида эса портловчи мосламани зарарсизлантиришга уринган икки полициячи ҳалок бўлди. Мазкур портлашлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG