Линклар

logo-print

Сноуденга бошпана бермоқчи мамлакатлар қаторига Куба ҳам қўшилди


АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден.

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден.

Куба ўз ватанида жосусликда айбланаётган АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуденга сиёсий бошпана беришга тайёр эканини билдирган тўртинчи давлат бўлди.

Аввалроқ Боливия, Венесуэла ва Никарагуа ана шундай истакни билдирганди.

23 июн куни Ҳонгконгдан Москвага учиб келган Эдвард Сноуденнинг ҳали ҳам “Шереметъево” аэропорти транзит ҳудудида экани тахмин қилинмоқда.

Июн ойи бошида у АҚШ махсус хизматларининг электрон таъқиб дастурларига оид махфий маълумотларни ошкор қилганди. Бир қанча айблов юклатилаётган Сноуден, агар Қўшма Штатларга қайтгудек бўлса, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG