Линклар

Дунёдаги мусулмонлар яшайдиган кўплаб мамлакатларда 8 июл оқшомидан муқаддас Рамазон ойи бошланди.

Марказий Осиё мамлакатлари бўлмиш Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда ҳам мусулмонлар бугундан рўза тутишни бошладилар.

Ўзбекистонда эса, Мусулмонлар идораси қарори билан, 10 июл Рамазон ойининг биринчи куни ўлароқ белгиланган.

Исломий ҳукмларга мувофиқ, Рамазон ойи 29 ёки 30 кун бўлиши мумкин.

Рўза пайтида мусулмонларга кундузи ейиш-ичишдан, шунингдек, ўринсиз ҳар қандай номаъқулчиликдан тийилиш, кўпроқ ибодат билан машғул бўлиш буюрилган.

Марказий Осиё республикаларида ҳозирги пайтда кун узунлиги тақрибан 17 соатни ташкил этмоқда.
XS
SM
MD
LG