Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:53

Тошкентдаги Кўкча масжиди Макка услубида безалди


Тошкентдаги Кўкча масжиди.
Тошкентдаги Кўкча масжиди.

9 июл оқшомида Ўзбекистондаги юзлаб жомеълар қатори Тошкентдаги Шайх Зайниддин (халқ орасида – Кўкча) масжидида ҳам таровиҳ намози ўқилади.


Айни пайтда Кўкча масжиди катта издиҳомни қабул қилишга шай ҳолга келтирилган.

Жомеъ яқинда бошдан-оёқ таъмирланган. Икки қаватли хонақоҳ, таҳоратхона ва саҳн қайта қурилган. Интерьерда Макка ва Мадинадаги муқаддас масжидларга хос меъморий безаклар, шунингдек, хаттотлик, ганчкорлик ва ёғоч ўймакорлиги намуналари қўлланилган. Маълумотларга қараганда, жомеъ олти минг намозхонни ўз бағрига сиғдиради.

Шайх Зайниддин масжидига XIX асрнинг охирларида асос солинган. Ўтган асрда давомида бир неча бор қайта бунёд этилган. Масжид биноси сўнгги марта 1995-1997 йилларда саудиялик ўзбекларнинг ҳадя маблағи ҳисобига қайта қурилган.

Қуйида янгиланган жоме масжид манзаралари билан танишишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG