Линклар

Мисрда келаси ярим йил ичида сайловлар ўтказилади


Душанба куни пойтахт Қоҳирада 51 киши ҳалок бўлди.

Душанба куни пойтахт Қоҳирада 51 киши ҳалок бўлди.

Мисрнинг муваққат президенти келаси олти ой ичида мамлакатда сайловлар ўтказилишини эълон қилди.

Муваққат президент Адли Мансур амал қилиши вақтинча тўхтатилган мамлакат конституциясига ўзгартишлар референдум орқали маъқуллангач, парламент сайловлари ўтказилишини баён қилди.

Миср конституцияси ўтган ҳафта президент Муҳаммад Мурсий оммавий норозиликлар натижасида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатиши ортидан вақтинча бекор қилинган эди.

Мансур сайловларга оид қарорини душанба куни кечқурун эълон қилди. Кеча пойтахт Қоҳирада 51 киши ҳалок бўлди. Собиқ президент дохил Мусулмонлар биродарлиги ҳаракати вакиллари ўз тарафдорлари Муҳаммад Мурсий ҳибсда сақланаётгани айтилган ҳарбий база олдида норзилик намойиши ўтказаётган пайтда ўққа тутилганини айтмоқда.

Армия вакиллари қуролли провокацияга жавоб қайтарганини айтмоқда. Қўшма Штатлар Миср ҳарбийларини “иложи борича босиқ бўлиш”га чақириб, ҳозирча бу мамлакатга ҳарбий ёрдамни тўхтатмаслигини баён қилди.
XS
SM
MD
LG