Линклар

Доғистонда таниқли журналист суиқасд қурбони бўлди


Маҳаллий ҳукумат танқидчиси сифатида оммага танилган доғистонлик журналист Аҳмеднаби Аҳмеднабиев суиқасд қурбони бўлди.

Доғистон полицияси матбуот котибига кўра, “Новое Дело” ҳафталик газетаси муҳаррири ўринбосари Аҳмеднабиев сешанба куни Доғистон пойтахти Махачқала шаҳридаги ўз уйи олдида номаълум шахслар томонидан отиб кетилган.

Хабарларга кўра, Аҳмеднабиевнинг охирги эълон қилган мақолалари минтақада қарийб ҳар куни рўй бераётган отишмалар ва бомба ҳужумлари сабаблари ҳақида бўлган.

Аҳмеднабиев жорий йил январ ойида уюштирилган суиқасддан омон қолганидан кейин унга бир неча марта таҳдид қилишган.

Доғистон журналистлар учун энг хавфли минтақалардан бири бўлиб қолмоқда.

Декабр ойида Доғистон телевидениесининг таниқли ходими Казбек Геккиев Махачқала шаҳрида отиб ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG