Линклар

Усама бин Ладин қарийб тўққиз йил давмида қандай қилиб Покистонда яшириниб яшаб юришга муваффақ бўлгани бўйича текширув ўтказган ҳукумат комиссияси мамлакат расмийлари ва ҳарбийларини кескин танқид остига олди.

Ҳукумат комиссияси эълон қилган ҳисоботда бин Ладиннинг Покистонда тўққиз йил давомида яшаб юргани ҳукуматнинг барча қатламларида “жинояткорона совуққонлик ва лаёқатсизлик” ҳукм суриши аломатидир, дейилади.

336 саҳифадан иборат ҳисоботни Al-Jazeera телеканали душанба куни ўз Интернет саҳифасида эълон қилди.

"Абботобод комиссияси" деб номланган ҳукумат гуруҳи 2011 йил май ойида АҚШ махсус кучлари Ал-Қоида гуруҳи асосичиси бин Ладинни йўқ қилиш бўйича яширин операцияни қандай вазиятда амалга оширганини тергов қилиш учун тузилган эди.

Ҳисоботда Покистон ҳукумати АҚШ Марказий разведка бошқармаси мамлакат ҳудудида ҳаракат қилгани ва охир-оқибат рейдни ўтказганини аниқлай олмаганликда танқид қилинган.

Ҳужжатда шунингдек Қўшма Штатлар операцияси “ноқонуний тарзда” амалга оширгани танқид қилинади.
XS
SM
MD
LG