Линклар

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Ван Ининг Тошкентга ташрифи Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг 13 июл куни Бишкек шаҳридаги учрашувидан кейин бошланади.

Бу ташриф ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов таклифига кўра амалга ошмоқда.

Ван Ининг ташрифи арафасида 3 июл куни Ўзбекистон ва Хитой “Жиззах махсус индустриал зонаси” лойиҳасига доир умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ келишувлар имзолади.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати келаси беш йил давомида “Жиззах махсус индустриал зонаси”да транспорт, саноат ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасига 21 миллион доллар ажратиш қарорини маъқуллади.
XS
SM
MD
LG