Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Испания икки томонлама солиқ олмаслик ҳақида шартнома имзолади


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ва Молия масалалари бўйича Испания давлат котиби Мигел Ферре 8 июл куни Мадридда даромад ва мулкдан икки томонлама солиқ олмаслик ҳамда солиқ тўлашдан бўйиш товлашнинг олдини олишга қаратилган ҳукуматлараро келишувни имзолади.

Испания Бош вазири матбуот хизматига кўра, мазкур халқаро келишувнинг имзоланиши иқтисодий, юридик ва молиявий соҳаларда қатор қулайликлар яратади.

Совет Иттифоқи даврида имзоланган олдинги шартнома 2010 йил 21 июл куни Ўзбекистонга нисбатан ўз кучини йўқотган.

Парпиев ва Ферре имзолаган келишув икки давлат томонидан ички ҳуқуқий қонун-қоидалар жараёни амалга оширилганидан уч ой кейин кучга киради.

UzDaily.uz нашри хабарига кўра, келишув доирасида Ўзбекистон ва Испания солиққа тортиш ва банк масалалари бўйича маълумотлар алмашни назарда тутган.
XS
SM
MD
LG