Линклар

logo-print
Ливан пойтахти Байрутнинг Ҳизбуллоҳ радикал шиа гуруҳи бош қароргоҳи жойлашган мавзесида кучли портлаш содир этилди.

Хавфсизлик хизматлари маълумотига кўра, ҳужум натижасида қирққа яқин одам яраланган.

Маҳаллий телевидение орқали намойиш қилинган видеолавҳада аҳоли зич яшайдиган Бир Ал-Абид мавзесида қуюқ қора тутун осмонга кўтарилаётгани акс этган.

Ҳизбуллоҳга қарашли Ал-Манар телевидениеси портлаш Исломий марказ яқинида автомобилга ўрнатилган қурилма ишга тушгани оқибатида содир бўлганини хабар қилди.

Портлаш амалга оширилган мавзеда Ҳизбуллоҳга тегишли бир неча сиёсий идоралар жойлашган.

Ҳизбуллоҳ Сурия pрезиденти Башар Ал Ассад кучларига ўз жанггариларини ёрдамга жўнатганидан кейин Суриядаги исёнчи гуруҳлар Ливан ҳудудида ҳужум уюштириш билан таҳдид қилган эди.
XS
SM
MD
LG