Линклар

logo-print

Миср: Мусулмон Биродарлиги муваққат президент қарорини рад қилди


Ҳокимиятдан четлатилган Миср Президенти Муҳаммад Мурсий тарафдорлари 8 июл куни Қоҳирада ўтказган намойиш.

Ҳокимиятдан четлатилган Миср Президенти Муҳаммад Мурсий тарафдорлари 8 июл куни Қоҳирада ўтказган намойиш.

Мисрдаги Мусулмон Биродарлиги ҳаракатининг юқори лавозимли расмийлари мамлакат муваққат президенти Адли Мансурнинг янги конституция бўйича референдум ва парламент сайлови ўтказиш қарорини рад қилди.

Мусулмон Биродарлиги ҳаракатининг сиёсий қаноти бўлган Озодлик ва адолат партияси раиси ўринбосари Эссам Ал-Эриан президент эълон қилинган режани “мамлакатни ортга қайтариш” дея баҳолади.

Душанба куни Адли Мансур 14 кун ичида тузилиши назарда тутилган комиссия исломчилар қабул қилган конституцияни қайта кўриб чиқиши тўғрисида қарор чиқарди.

Тузатишлар киритилган конституция бўйича ноябр ойида референдум ўтказилганидан кейин 2014 йил бошида янги парламент сайловлари ўтказиш режаланган.

Миср конституцияси ўтган ҳафта президент Муҳаммад Мурсий оммавий норозиликлар натижасида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатиши ортидан вақтинча бекор қилинган эди.
XS
SM
MD
LG