Линклар

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин ташкилотга Сурияда исёнчилар тарафидан захарли сарин гази ишлатилганини тасдиқловчи далилларни топширди.

Элчига кўра, ушбу далиллар Алеппо шаҳри яқинидаги Хан ал-Асал шаҳрига киришга рухсат олган россиялик мутахассислар тарафидан тўпланган.

Чуркиннинг айтишича, россиялик мутахассислар олиб борган изланишлар натижасида исёнчилар тарафидан 19 мартда Хан ал-Асал шаҳрига қарата Башар 3 ракетаси отилгани ва бунинг натижасида 29 киши, жумладан, 16 нафар ҳукумат ҳарбийси ҳалок бўлгани аниқланган.

Россия элчисига кўра, БМТга топширилган 80 саҳифали ҳисобот хулосалари Хан ал-Асал шаҳрига отилган ракетада захарли сарин гази бўлганини аниқ исботлайди.

- Хан ал-Ассал шаҳрида ишлатилган кимёвий қурол айнан қуролланган исёнчи жангчилар тарафидан отилганига ишониш учун барча омиллар етарли, - деди журналистлар билан суҳбатда Виталий Чуркин.

Ғарб давлатлари Сурияда исёнчилар тарафидан кимёвий қурол қўлланилганини исботловчи далиллар йўқлигини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG