Линклар

Ўзбекистонлик курашчи Зайлобиддин Ортиқов 9 июл куни Қозон шаҳрида ўтаётган XXVII Бутунжаҳон ёзги Универсиадасида Ўзбекистон жамоаси учун иккинчи кумуш медални қўлга киритди.

Классик усулдаги белбоғли кураш бўйича 80 килограммгача бўлган вазн тоифасида беллашган Ортиқов ярим финалда латвиялик спортчи Янис Рейрихсни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Олтин медал учун ўтган курашда эса ўзбекистонлик курашчи россиялик Элнар Галиевга 4:0 ҳисобида енгилди.

Эслатамиз, 23 ёшли Зайлобиддин Ортиқов 7 июл куни Универсаиданинг эркин турдаги белбоғли кураш беллашувларида (75 кг) бронза медалига сазовор бўлган эди.

Универсиадада 71 спортчи билан қатнашаётган Ўзбекистон жамоаси айни дамда 2 кумуш ва 4 бронза билан жамоавий ҳисобда 28 ўринни эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG