Линклар

Хитой ҳукумати июн ойида мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти ўтган йил шу даврига нисбатан уч фоизга камайганини эълон қилди.

Божхона бош маъмурияти чоршанба куни эълон қилган маълумотларга кўра, июн ойида хитойлик ишлаб чиқарувчилар хорижга 174 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган.

Айни пайтда четдан маҳсулот олиб келиш 147 миллиард долларни ташкил этган.

Божхона бош маъмурияти матбуот котиби Женг Юшенг Хитой экспорти камайганини глобал миқёсда талаб камайгани, хорижий валюта курси ўзгаргани ва хитойлик экспортчилар учун меҳнат харажатлари ошгани билан изоҳлаган.
XS
SM
MD
LG