Линклар

Тожикистонда уч нафар ёш фуқаро илк бор мамлакат ҳудудида Интернет тармоғида хакерликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Маҳмадулло Асадуллаевнинг чоршанба куни Озодликка айтишича, қўлга олинганлар Швециянинг TeliaSonera ширкатига қарашли Indigo-Tajikistan мобил алоқа операторининг компютер тармоғини бузиб кирганликда гумон қилинмоқда.

Тожикистон расмийларига кўра, улар қўл телефонлари учун сохта SIM карталар тайёрлаш учун ширкат маълумотларини ўғирлаган.

Ҳозирда улар Интернет орқали маълумотлар ўғирлаш ва Интернет маълумотларини ўзгартириш орқали ширкатга 150 минг АҚШ доллари миқдорида зарар етказганликда айбланмоқда.

Агар айбдор деб топилса, улар икки йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва ширкатга катта миқдорда жарима тўлаши мумкин.
XS
SM
MD
LG