Линклар

Миср муваққат Бош вазири янги ҳукумат туза бошлади


Миср муваққат Бош вазири этиб тайинланган Ҳазем Ал-Беблави.

Миср муваққат Бош вазири этиб тайинланган Ҳазем Ал-Беблави.

Миср муваққат Бош вазири этиб тайинланган Ҳазем Ал-Беблавининг чоршанба куни либерал сиёсий лидерлар билан учрашиши кутилмоқда.

Миср президенти вазифасини вақтинча бажараётган Адли Мансур сешанба куни собиқ Молия вазири Ал-Беблавини Бош вазир, Либерал кучлар етакчиси, Нобел тинчлик мукофоти соҳиби Муҳаммад Эл Барадейни хорижий масалалар бўйича вице-президент этиб тайинлаган эди.

Ал-Беблави ҳукумат лавозимларини ҳарбийлар томонидан ўтган ҳафта ҳокимиятдан четлатилган президент Муҳаммад Мурсийнинг Мусулмон Биродарлиги ҳаракати вакилларига ҳам айрим лавозимларни таклиф этиши кутилмоқда.

Бироқ чоршанба куни Мусулмон Биродарлиги “путч”чилар билан келишув тузмаслигини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG