Линклар

logo-print
Россия Олий суди кўпмиллатли Ставропол ўлкасида қизларнинг мактабга ҳижобда келишини тақиқлаш ҳақидаги суд қарорини ўз кучида қолдирди.

Ставропол ўлкасида яшовчи мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокат Мурод Мусаев чоршанба кунги суд қарори юзасидан апелляция ёзишни режалаётганини айтди.

Ўтган йил август ойида Ставропол ҳокими қизларнинг мактабга диний либос, калта юбка ёки тананинг кўп қисми очиқ бўлган кўйлакларда келишини тaқиқлаган эди.

Шундан сўнг бир неча мусулмон оилалар қизлари ҳижобда мактабга киритилмаганидан шикоят қилиб судга мурожаат қилди.

Ставропол суди ўлка раҳбарияти қабул қилган қарорни қонуний деб қарор чиқарди.

Россиянинг Ставропол ўлкаси аксар аҳолиси мусулмон бўлган Чеченистон, Доғистон, Кабарда-Балқор ва Қорачой-Черкес Республикалари билан чегарадош.
XS
SM
MD
LG