Линклар

Россия пойтахтининг Люберецкий туманида ўттизга яқин ўзбекистонлик ноқонуний меҳнат муҳожири полиция ходимлари томонидан қўлга олди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, улар тумандаги турар-жой биноларидан бирининг ертўласидаги саунада яшаб келишган.

Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси расмийси Сергей Ретюнский “Москва 24” телеканалига Ўзбекистон фуқароларига бошпана берган шахсга нисбатан жиноий иш очиш масаласи кўрилаётганини айтди.

Ҳозирда ҳибсгага олинганларни Ўзбекистонга депортация қилишга тайёргарлик кўрилмоқда.

9 июл куни Волгоград вилоятининг Еланский туманидаги Березовка қишлоғида Россия полицияси ва Миграция идораси ходимлари ўтказган рейдда қовун ва тарвуз етиштириш билан шуғулланиб келган 20 нафар ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG