Линклар

logo-print
Покистон Президенти Осиф Али Зардорийнинг хавфсизлик хизмати бошлиғи Билол Шайх чоршанба куни Карачи шаҳрида амалга оширилган суиқасд қурбони бўлди.

Поикстон полициясига кўра, Билол Шайх мева сотиб олиш учун зирҳли машинасини тўхтатган пайтда ўлдирилган.

Худкуш амалга оширгани тахмин қилинаётган портлашда ҳайдовчи ва мева сотувчиси ҳам ўлган.

Билол Шайх шу йил бошида уюштирилган суиқасддан омон қолган эди.

Ўтган ой Навоз Шариф Бош вазир лавозимини эгаллаганидан бери Покистонда ҳужумлар авж олмоқда.
XS
SM
MD
LG