Линклар

Жоҳар Царнаев ўзига қўйилаётган айбловларни тан олмади


19 ёшли этник чечен Жоҳар Царнаев, жумладан, одамларни ўлдриш мақсадида оммавий қирғин қуролини ишлатганликда айбланмоқда.

19 ёшли этник чечен Жоҳар Царнаев, жумладан, одамларни ўлдриш мақсадида оммавий қирғин қуролини ишлатганликда айбланмоқда.

Шу йилнинг 15 апрел куни Бостон марафони пайтида портлашларни амалга оширганликда айбланаётган Жоҳар Царнаев ўзига қўйилаётган 30та айбловни тан олмади. 19 ёшли этник чечен Жоҳар Царнаев, жумладан, одамларни ўлдриш мақсадида оммавий қирғин қуролини ишлатганликда айбланмоқда.

Царнаев чоршанба куни Бостондаги федерал судга олиб келинди. Суд залидан олинган хабарларга кўра, АҚШ фуқаролигини олган Царнаев русча шевада гапириб, бир неча марта “айбдор эмасман”, дея таъкидлаган.

Бостон марафонидаги портлашларда уч киши ҳалок бўлиб, 260дан ортиқ одам жароҳатланган эди.

Жоҳарнинг акаси ва портлашларни содир этишда шериклик қилганликда гумонланаётган Тамерлан Царнаев полиция билан отишма пайтида ўлдирилган эди.

Қўлга олиш пайтида оғир яраланган Жоҳар Царнаев Бостон шаҳри қамоқхонасининг тиббий марказида даволанди.

Агар айбдор деб топилса, 19 ёшли Царнаев ўлим жазосига ёки умрбод қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG