Линклар

logo-print
Сурия миллий кенгаши мухолиф гуруҳи Сурияда март ойида мухолифат кучлари кимёвий қурол қўллаганлиги ҳақидаги айбловларни инкор этди.

Кенгаш чоршанба куни ёзма баёнот орқали мухолифатга нисбатан қўйилаётган айбловларни “ноиложсизликдан тўқилган уйдирма” эканини билдирди.

Сешанба куни Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин халқаро ташкилотга Сурияда исёнчилар тарафидан захарли сарин гази ишлатилганини тасдиқловчи 80 саҳифали ҳисобботни топширганини айтган эди.

Чуркиннинг айтишича, россиялик мутахассислар олиб борган изланишлар натижасида исёнчилар тарафидан 19 мартда Хан ал-Асал шаҳрига қарата Башар 3 ракетаси отилгани ва бунинг натижасида 26 киши ҳалок бўлгани аниқланган.

Сурия миллий кенгаши баёнотида мазкур ҳисобот “президент Ассаднинг золимона ҳокимиятини моддий ва қурол-аслаҳа билан қўллаб келган томонлар” тарафидан тайёрлангани айтилади.

Сурия мухолифати мамлакат президенти Башар Ассад кучларини кимёвий қурол ишлатганликда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG