Линклар

Магаданда икки ўзбекистонлик қотилликда айбдор деб топилди


Россиянинг Магадан вилояти суди икки ўзбекистонликни 50 ёшли аёлни ўлдирганликда айбдор деб топди. CA-News агентлигининг хабар қилишича, ҳакамлар ҳайъати иштирокида ўтказилган маҳкамада исмлари келтирилмаган 23 ва 27 ёшли Ўзбекистон фуқаролари судланган.

Россия тергов қўмитаси берган айблов хулосаларига кўра, ўзбекистонлик икки эркак 2012 йилнинг 24 март куни Магадан шаҳрида истиқомат қилган 50 ёшли аёл уйини тунашган. Ўзбекистонликлар қурбоннинг уйига қурилиш асбобларини олиб кетиш баҳонасида келган, дейилади хабарда.

Квартирага киргач, улар аёлнинг бошига уришган. Аёл ёрдамга чақиришга уринган пайтда, судланувчилар уни дазмолнинг сими билан бўғиб ўлдиришган. Шундан кейин ўзбекистонликлар қурбоннинг уйидан жами 40 минг АҚШ доллари ва заргарлик буюмларини олиб кетган. Туналган уйдан олиб чиқилган буюмларнинг умумий қиймати 1 миллион 750 минг рубл (54 минг АҚШ доллари)ни ташкил қилган.

Суд ҳукми бир ой ичида эълон қилиниши кутилмоқда. Судланувчилар умрбод қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG