Линклар

Афғонистонда Рамазон ойи бошланганидан бери илк ҳужум амалга оширилди


Афғонистон расмийларига кўра, Ҳилманд вилоятида амалга оширилган иккита портлаш оқибатида, камида беш киши, жумладан, икки полициячи ўлдирилган.

Ҳилманд вилояти ҳокимлиги матбуот ваикли Умар Завақ йўл четига ўрнатилган бомба ҳаракатга келтирилиши натижасида уч нафар тинч фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилди.

Завақнинг айтишича, қурбонларга ёрдам кўрсатиш учун воқеа жойига етиб келган икки полициячи иккинчи бомба портлаши оқибатида нобуд бўлган.

Ҳалок бўлган полициячилар НАТО кучлари тарафидан тайёргарликдан ўтказиладиган Афғонистон миллий полицияси вакиллари бўлган. Ҳодисада яна бир полициячи жароҳатланган.

Бу Рамазон ойи бошланганидан бери амалга оширилган илк ҳужум бўлди. Толибон ҳаракати Рамазон ойи даврида Афғонистон ҳукумати ва хориж қўшинларига қарши ҳужумларни давом эттиришидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG