Линклар

Amnesty International Нурсултон Назарбоевни қийноқларни яшираётганликда айблади


Amnesty International – Халқаро амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қозоғистон президентини мамлакат полицияси қийноқ ва одам ҳаёти учун хавфли кучни ишлатишини хаспўшлаганликда айблади.

Пайшанба куни эълон қилинган ҳисоботда маркази Лондонда жойлшаган ташкилот президент Назарбоевни 2011 йил декабрида Жанаўзен шаҳрида норозилар куч билан бостирилгани юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказишга рухсат беришга чақирди.

Ҳисоботда айтилишича, Жанаўзен воқеаларида 15 намойишчи полиция томонидан отиб ўлдирилган, 100га яқин одам жароҳатланган ҳамда кўплаб одам қамоққа олиниб, қийноққа солинган.

Халқаро амнистия шунингдек қамоққа ташланган диссидент шоир Арон Атабекка нисбатан ноинсоний муносабат қўлланилаётганини қайд этди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Назарбоевни, у 2010 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига берган қийноқнинг ҳар қандай кўринишини йўқотиш ваъдаси устидан чиқишга чақирди.
XS
SM
MD
LG