Линклар

logo-print

Радован Каражичга нисбатан геноцид айблови қайта тикланди


Пайшанба кунги қарор билан ўтган йили Радован Каражични геноцид абловлари бўйича оқлган суд ҳукми бекор қилинди.

Пайшанба кунги қарор билан ўтган йили Радован Каражични геноцид абловлари бўйича оқлган суд ҳукми бекор қилинди.

БМТнинг Собиқ Югославия бўйича ҳарбий трибунали прокурорлар аризасига кўра Босния сербларининг собиқ етакчиси Радован Каражичга нисбатан геноцид айбловларини қайта тиклади.

Пайшанба кунги қарор билан ўтган йили Каражични геноцид абловлари бўйича оқлган суд ҳукми бекор қилинди.

Каражичга нисбатан яна 10та айблов илгари сурилган, жумладан, у 1995 йилда Сребреница қатлиомини уюштирганлик айблови билан ҳам геноцидда айбланмоқда.

БМТ трибунали қарори эълон қилинган бир пайтда Босниядаги Сребреница қишлоғида минглаб одам 1995 йилги қатлиом қурбонларининг 409 нафарини дафн қилиш маросимига тўпланди. Пайшанба куни Европа ҳудудида Нацистлар давридан бери энг даҳшатли қатлиомга 18 йил тўлди.

1995 йил июлида рўй берган воқеаларда серб кучлари БМТ ҳимоясида бўлган қишлоққа бостириб кириб, бир неча кун ичида 8 мингдан ортиқ эркак ва ўғил болаларни ўлдирган эди.
XS
SM
MD
LG