Линклар

Ўзбекистон ўсмирларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилмоқчи


Ўзбекистонда ўсмирларни жисмоний ва аҳлоқий ривожланишига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан тайёрланган.

Маълумотда айтилишича, қонун лойиҳасида зўравонлик, шафқатсизлик, гиёҳвандлик, порнография ва бошқа зарарли ахборотларни босма, аудио, видео ва электрон ўйинлар шаклида тарқатишга қарши кураш назарда тутилган.

Айни пайтда қонун лойиҳаси экспертиза учун Ўзбекистон ҳукуматига топширилган. Шу йилнинг охиригача қонунни Ўзбекистон парламентига тақдим этиш режалаштирилмоқда.
XS
SM
MD
LG