Линклар

Ироқда пайшанба куни содир этилган портлашлар натижасида 30 одам ҳалок бўлди.

Муқаддия шаҳрида шиалар дафн маросими пайтида автомобилга ўрнатилган бомба портлатилган. Воқеа жойига полиция, шифокорлар ва қутқарувчилар етиб келгач, худкуш ҳужумчи ўзини портлатиб юборган. Икки портлаш оқибатида 11 одам ўлган.

Баиджи ва Хадита шаҳарлари ўртасидаги нефт конларига жангарилар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида ҳам 11 одам ҳалок бўлган.

Тикрит шаҳрида мина портлашидан уч нафар, Анбар вилоятида эса 7 нафар полициячи ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG