Линклар

logo-print

Сноуден "Шереметево" аэропортида ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашмоқчи


АҚШ Марказий разведка ҳизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден россиялик ва хорижий ҳуқуқ ҳимоячиларини “Шереметево” аэропортига учрашувга таклиф қилди.
Учрашув Москва вақти билан соат 17:00 га белгиланган.

Июн ойи бошида Эдвард Сноуден АҚШ махсус хизматлари электрон таъқиб дастурлари ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилганди. Эндиликда Вашингтон унга нисбатан миллий хавфсизликка таҳдид солганликка оид айбловлар қўйган ва унинг экстрадициясини талаб қилиб келмоқда.

Тахминларга кўра, Сноуден 23 июн куни Ҳонг Конгдан учиб келганидан буён “Шереметево” аэропортининг транзит ҳудудида қолаяпти.
XS
SM
MD
LG