Линклар

Бугун Ню Йоркда покистонлик Малала Юсуфзай, ўзининг 16 ёшга тўлган кунида БМТ Бош ассамблеясида нуқт сўзлайди. Малаланинг чиқиши болалар таълим масалаларига бағишланган.

Ассамблея йиғилишида дунёнинг 85 давлатидан 500 нафар ёш лидер иштирок этиши кутилаяпти.

Аёллар ва қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланиб келаётган Малала Юсуфзай ўтган йилнинг октябрида Покистоннинг Сват водийсида Толибон ҳужумига учраган эди.

Британиянинг Бирмингем шаҳридаги касалхонада иккита жарроҳлик операциясини бошдан кечирган Малаланинг ҳозирда соғлиги тикланган.
XS
SM
MD
LG