Линклар

logo-print
Ўзбекистон президентининг 11 июл кунги фармонига биноан жорий йил 15 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ҳамда ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилади.

15 августдан бошлаб Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи 91,53 минг (ҳозир – 79,59 минг) сўм га оширилади. Ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногирон шахсларга бериладиган нафақа 179,02 минг (ҳозир – 155,67 минг) сўмга кўтарилади. Иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа эса 109,85 минг (ҳозир – 95,52 минг) сўм миқдорида белгиланади.

Ўзбекистонда ойлик ва нафақалар охирги марта ўтган йилнинг 1 декабридан 10 фоизга оширилган эди.
XS
SM
MD
LG