Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:44

Рамазонда мурувват кутаëтганлар кўп


Ўзбекистон ҳукумати жамиятнинг энг ҳимоясиз қатламлари - ногирон ва нафақахўрларни муҳофаза қилиш сиëсатидан тобора чекиниб бораëтгани айтилаëтган айни кунларда¸ бундай ҳимояни ўз ëн-атрофидагилардан кутаëтганлар кўпаймоқда.

“Эркин микрофон”га ажратилган махсус телефонда қолдирилган рақамлардан бири Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида яшовчи 50 яшар Гулжаҳон опаники бўлиб чиқди.

Боғланганимизда опа аввалига анча ийманди, “Йўқ, телефон қилмаган эдим, гудок кетиб қолгандир-да”, деди.

Гудок ўзидан ўзи кетиб қолмайди. Гулжаҳон Озодликка бемақсад телефон қилмаганини уни суҳбатга тортиб тушундик.

Гулжаҳон билан ўтказганимиз савол-жавобни тинглар экансиз, ён-атрофда яшаётган мискинларга меҳр улашилмаса тутилаётган рўза мукаммал бўлмаслиги ёдингизга тушса ажаб эмас.

Озодлик: Чимбойнинг қаерида турасиз опа?

- Чимбойнинг ўзида тураман.

Озодлик: Туман марказидами?

- Ҳа.

Озодлик: Ëшингиз нечада?

- 50 да.

Озодлик: Нима иш қиласиз?

- Иккинчи гуруҳ ногирониман.

Озодлик: Қанча пенсия оласиз?

- 204 минг.

Озодлик: Тирикчиликка етадими?

- Етмайди. Оилада бир ўзим. Хўжайиним оламдан ўтди. Беш йил бўлади.

Озодлик: Ўғил-қизлар йўқми?

- Бор. Каттаси 1997 йил. Иккиси бор уйда. Етмайди. Хўжайинимнинг нафақасини бераяпти, лекин у ҳам етмайди. 208 минг.

Озодлик: Хўжайинингиз оламдан ўтганми?

- Ҳа.

Озодлик: Ўтиб кетган бўлса, қанақа қилиб унга нафақа беради?

- У 1-гуруҳ ногирони эди, онкологик.

Озодлик: Оламдан ўтибди. Яна нафақасини олаяпмиз, деяпсиз. Оламдан ўтса ҳам нафақа бераверадими?

- Болаларга берадику пенсиясини. 18 ëшга тўлмади ҳали. 1999 ва 2003 йил болалар. Шуларга беради.

Озодлик: Уларга неча пул оласиз?

- 208 минг.

Озодлик: Мана болаларники 208 минг, ўзингизники 204 минг. Ҳаммаси бўлиб 412 минг нафақа оларкансизлар. Оилада неча кишисизлар?

- Уч киши. Биринчи фарзандим турмушда. Уйда уч киши турамиз.

Озодлик: У кишига 400 минг етмайдими?

- Етмайди. Ун қиммат бизда, мой қиммат.

Озодлик: Бир қоп ун неча пул?

- 80 минг. Ўзимиздан чиқаëтгани 60 минг.

Озодлик: Нафақа оладиган болаларингиз неча ëшда?

- Биттаси 14 ëш, биттаси 10 ëш.

Озодлик: Рўза тутаяпсизми?

- Тутаяпмиз.

Озодлик: Сизларда кўпчилик тутадими рўзани?

- Ҳа, тутади. Бизга энди ëрдам бериладимикан?

Озодлик: Уни ўзингиз маҳалла оқсоқолидан бир сўранг.

- Сўрадим. Прокуратурага ҳам бордим. Бермайман, дейди. Менда боқувчи йўқку.

Озодлик: Мана 400 минг уч кишига етмаяпти экан. Қанча нафақа берса, сизнинг оилангизга етади?

- Менгами? Энди қаердан билай. Вақти-вақти билан ëрдам пули бериб турса, жуда ҳам яхши бўларди.

Озодлик: Гўшт ейсизларми ҳар куни?

- Гўшт ҳар куни қаерда. Икки куннинг биттасида еймиз.

Озодлик: Бир ҳафтада неча кило гўшт оласизлар?

- Бир кило.

Озодлик: Худо сабр берсин опа. Мана рўза рамазон кунлари қўни-қўшниларингиз, маҳаллангиз, маҳалла оқсоқоли, қариндош-уруғлар қараб турмас. Саломат бўлинг.

- Майли, саломат бўлинг, дейди чимбойлик Гулжаҳон опа.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG