Линклар

logo-print

ЎзМТРК Англия олий лигаси трансляцияси учун 1 миллион евро топа олмаяпти


 Спорт ТВ Осиё Футбол Конфедерацияси Чемпионлар лигаси ўйинини Ал-Жазира телеканалидан ёзиб олиб кўрсатди. (Сурат Санжар Ризаевнинг Twitter саҳифасидан олинди)

Спорт ТВ Осиё Футбол Конфедерацияси Чемпионлар лигаси ўйинини Ал-Жазира телеканалидан ёзиб олиб кўрсатди. (Сурат Санжар Ризаевнинг Twitter саҳифасидан олинди)

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) Англия олий лигаси трансляцияси ҳуқуқини сотиб олиш учун 1 миллион евро топа олмаяпти.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Спорт телеканали муҳаррирларидан бирига кўра, Спорт телеканалининг ҳисобида бунча пул йўқ, бироқ МТРК рекламадан тушган пуллар ҳисобига трансляция ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирган.

"МТРКга рекламадан жуда кўп пул тушади, шу пуллар эвазига Спорт телеканалига Англия олий лигаси ўйинларини намойиш қилиш ҳуқуқини сотиб олмоқчи. Шу пайтгача биз бундай ҳуқуқ бўлмаса ҳам, халқаро чемпионатлар ўйинларини трансляция қилиб келганмиз", деди Спорт телеканали муҳаррири.

Суҳбатдошга кўра, трансляция учун 1 миллион евро пул МТРКнинг ўзига ҳам қимматлик қилаяпти ва ҳозирча музокаралар бўйича бир тўхтамга келинмаган.

Kun.uz маълумотига кўра, Англия олий лигаси ўйинларини Ўзбекистонга трансляция қилиш ҳуқуқини аллақачон AMI (Advisers Media International), Испания ва Италия чемпионатлари намойиши учун ҳуқуқни эса EBEL (Eurasian Broadcasting Enterprise LTD) компаниялари сотиб олган.

“ЎзМТРК айнан шу компаниялар билан музокара олиб борган. Бироқ улар қўйган нарх ЎзМТРКни қониқтирмагани учун, ҳозирда бевосита чемпионатларнинг ўзи билан музокаралар олиб борилмоқда”, дея хабар қилди Kun.uz.
XS
SM
MD
LG