Линклар

logo-print
Ўзбекистон қонун чиқарувчилари мамлакат ëшлари зеҳниятини Интернет¸ хусусан ижтимоий тармоқлар воситасида тарқаëтган “салбий ахборот”лардан ҳимоялашга қаратилган махсус қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу лойиҳани тақозо қилган омиллар нима ва у қабул қилинса¸ ўзбекистонликлар виртуал ҳаëтида нималар ўзгаради? 15 июл¸ Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив суҳбатимиз шу ҳақда бўлди.

Ўзбекистонда “Вояга етмаганларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир этувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Расмийларга кўра¸ бу қонун шафқатсизлик ва порнографияни тарғиб қилувчи босма¸ аудио¸ видео ва электрон ўйинлар тарзидаги маҳсулотларга қарши қаратилган.



Мазкур қонун ташаббусчиси бўлган Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар билан ишлаш бошқармаси раҳбари Ҳошим Муродов Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда
“қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Европа давлатларининг вояга етмаганларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир этувчи ахборотлардан ҳимоя қилишга доир тажрибаси ҳам ўрганилган”ини таъкидлади.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги расмийсининг айтишича, 38 банддан иборат қонун лойиҳасида ўзбекистонлик болаларнинг “соғлиғи ва хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи ахборотлар таснифи ҳам берилган”.

Унинг айтишича, мазкур қонун лойиҳасига эҳтиёж ахборот ва коммуникация технологиялари, хусусан Интернетнинг ривожланиши ёшлар тарбиясига салбий таъсир ўтказа бошлагани билан шартланган.

“Масалан, Европада ҳам бор, бизда ҳам бор: ҳар хил олди-қочди жанггари филмлар бор. Уларни ёшларга бериш керакми, йўқми? Ўзиз биласиз, бизда ҳозир Интернет очиқ. Ёш йигит-қизларимиз бундай маҳсулотларни олиб кўради, бизда шарқона тарбия, деган нарса бор, маданият деган нарса бор. Бизга тўғри келмайди”, дея таъкидлади суҳбатдошимиз.

Озодликка айрим мустақил манбалардан келаëтган маълумотларга кўра¸ мазкур қонун лойиҳасининг бош мақсади Ўзбекистон ëшлари ўртасида оммавийлашиб бораëтган ижтимоий тармоқлар¸ бу тармоқлар орқали тарқатилаëтган ахборот устидан назоратни кучайтиришдир.

Ўзбекистон қонун чиқарувчилари мамлакатдаги чекловчи қонунларни яна биттага кўпайтириш тараддудини бошлаган айни кунларда Сиз билан муҳокама қилмоқчи бўлаëтганимиз жиҳатлар қуйидагича:

Сиз ижтимоий тармоқлардан мунтазам суратда фойдаланасизми?

Facebook, Twitter, WhatsApp, ВКонтакте¸ Одноклассники¸ МойМир каби социал тармоқлардан қай бирида фаолсиз?

Бу тармоқларга ҳар қанчада¸ қайси мақсадда кирасиз:

- дўстлар ва яқинлар билан хабарлашиш;
- Ўзбекистонга оид янгиликларни кузатиш;
- ҳар хил кўнгилочар хабарларни кўриш ва тарқатиш;
- сурат ва аудио¸ видеоматериаллар алмашиш;
- зўравонлик ва порнографик материалларни кўриш ва тарқатиш;
- бутунлай бошқа мақсадда.

Ўзбекистон ҳукумати бошлаган ижтимоий тармоқлар устидан махсус назорат ўрнатиш уринишининг сабаблари нимада?

Бу назоратдан асл мақсад Ўзбекистон болалари ва ўсмирлари ахборот хавфсизлигини таъминлаш, уларни маънавий бузуқликни тарғиб этадиган босма, аудио-визуал маҳсулот ва компьютер ўйинларидан ҳимоялаш эканига ишонасизми?

Миср инқилобининг Facebook, Тақсим норозиликларининг WhatsApp билан боғлангани Ўзбекистон ҳукумати олаëтган эҳтиëт чораларига алоқадорми?

Ўзбекистон ҳукуматида ижтимоий тармоқларда тарқаëтган материаллар устидан тўлиқ назорат ўрнатишнинг теxник имконлари борми?

Ўзбекистонда бундай қонун қабул қилиниши Сизнинг умуман Интернет¸ хусусан¸ ижтимоий тармоқлардан фойдаланишингизга қандай таъсир кўрсатади?


15 июл куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган мулоқотимизда ана шу каби саволларга жавоб излаймиз. OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам жонли суҳбат иштирокчисига айланинг.






OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG