Линклар

logo-print
АҚШ Марказий разведка ҳизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Россиядан вақтинчалик сиёсий бошпана сўради.

Бу ҳақда ИТАР-ТАСС га “Шереметево” аэропортида Сноуден билан учрашган ҳуқуқ фаоллари маълум қилган. Шунингдек, Сноуден Лотин Америка давлатларидан бирига кетиш режаси борлигини ҳам айтган.

Учрашувда иштирок этган Дума депутати Вячеслав Никоновга кўра, Сноуден бундан буён АҚШга зарар етказмоқчи эмаслигини маълум қилган.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Кремлга ҳали Сноудендан бошпана борасида расмий мурожаат бўлмаган.

Июн ойи бошида Эдвард Сноуден АҚШ махсус хизматлари электрон таъқиб дастурлари ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилганди. Эндиликда Вашингтон унга нисбатан миллий хавфсизликка таҳдид солганликка оид айбловлар қўйган ва унинг экстрадициясини талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG