Линклар

logo-print

АҚШ ва Россия раҳбарлари Сноуден масаласини муҳокама қилди


Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Барак Обама , Мексика, 2012 йил 18 июн.

Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Барак Обама , Мексика, 2012 йил 18 июн.

АҚШ Президенти Барак Обама Россия Президенти Владимир Путин билан АҚШ Марказий разведка ҳизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден масаласини телефон орқали муҳокама қилди.

Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги суҳбат тафсилотлари ҳақида расмий маълумот тарқатилмади.

12 июл куни Сноуден Россиядан бошпана олишга ҳаракат қилаётганини эълон қилган эди.

Жума куни Оқ Уй Россияни Сноуденга бошпана бериш унга “ташвиқот учун минбар” яратиш билан тенг экани ҳақида огоҳлантирган.

23 июн куни Ҳонг Конгдан Москвага учиб келганидан бери Шереметьево аэропортининг транзит залида қолаётган Эдвард Сноуден инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан ҳам учрашди.

Сноуденни жиноий жавобгарликка тортиш учун Обама маъмурияти уни АҚШга қайтариб беришни талаб қилмоқда.

Июн ойи бошида Эдвард Сноуден АҚШ махсус хизматларининг электрон таъқиб дастурлари ҳақидаги махфий маълумотларни оммага ошкор қилганди.
XS
SM
MD
LG