Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик штангачи Қозон Универсиадасида иккита рекорд ўрнатди


Ўзбекистонлик штангачи Руслан Нуриддинов.

Ўзбекистонлик штангачи Руслан Нуриддинов.

Ўзбекистонлик штангачи Руслан Нуриддинов Россиянинг Қозон шаҳрида ўтаётган Универсиадада олтин медални қўлга киритди ва иккита рекорт ўрнатди.

Вазни 105 килограммгача бўлган эркак спортчилар беллашувда 190 килограммли штангани даст кўтарган Нуриддинов Универсиада рекордини ўрнатди.

Силтаб кўтариш беллашувида Нуриддинов 222 килограмм оғирликдаги штангани кўтариб олтин медал соҳиби бўлди.

Ўзбекистонлик спортчи жами 412 килограмм оғирликдаги штангаларни кўтариш билан мусобақанинг якуний натижа рекордини ҳам янгилади.

5 июн куни старт олган Қозон Универсиадада 71 спортчи билан иштирок этаётган Ўзбекистон жамоаси шу кунга қадар иккита олтин, еттита кумуш ва саккизта бронза медалини қўлга киритди.
XS
SM
MD
LG