Линклар

Ўзбекистон фуқароси қотилликда айбдор деб топилди


Ўзбекистон фуқароси ўлдиргани гумон қилинаётган Василиса Галицина 8 ёшда бўлган.

Ўзбекистон фуқароси ўлдиргани гумон қилинаётган Василиса Галицина 8 ёшда бўлган.

Татаристон Олий суди ҳайъати Ўзбекистон фуқароси Фаррух Тошбоевни Набережние Челни шаҳрида 8 яшар Василиса Галицинани ўлдирган, деган хулосага келди. Айбдор деб топилса, Тошбоев умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Татаристон Олий суди ҳайъати Ўзбекистон фуқароси Фаррух Тошбоевни Набережние Челни шаҳрида 8 яшар Василиса Галицинани ўлдирган, деган хулосага келди. Навбатдаги суд мажлиси душанба куни бўлиши кутилмоқда.

2013 йил 12 июл куни Татаристон Олий суди ҳайъати Набережние Челни шаҳрида 8 яшар Василиса Галицинани ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Фаррух Тошбоевни унга қўйилган ҳамма айбловлар бўйича айбдор деган ҳулосага келди.

Татаристон Республикаси Олий суди матбуот котиби Наталя Лосевага таяниб маҳаллий Интернет нашрларининг хабар қилишича, ёпиқ эшиклар ортида ўтган мажлисда Олий суд ҳайъатнинг ҳамма, яъни, 17 аъзоси бу хулосани қўллаб-қувватлаган.

Энди Олий суд ҳаками Тошбоевнинг иши бўйича қандай ҳукм чиқариш ҳақида қарор бериши керак бўлади. Судининг навбатдаги мажлиси 15 июлга белгиланган.

30 яшар Фаррух Тошбоев аввалги маҳкамада ўзига қўйилган айбловларни инкор қилган.

Татар-информ агентлиги хабарига кўра, 20 май кунги судда Фаррух Тошбоев журналистларга ўзига дорилар беришгани, ўзи ва оиласига таҳдид билан уни айбга иқрор бўлишга мажбур қилишгани ҳақида баёнот берган.

Бироқ тергов олиб бораётган расмийлар ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари Тошбоевга полиция томонидан босим ўтказилаётганини ўша куни инкор қилган.

Суд ҳужжатларига кўра, 2013 йил 2 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 16 да Набережние Челни шаҳрининг Қозон ҳиёбонида “Шевролет Нива” автомобилини бошқариб кетаётган Тошбоев йўлкада кетаётган 8 яшар Василиса Галицинани кўриб қолган.

Терговчилар тахминига кўра, Тошбоев машинадан тушиб қизчани урган ва қаршилик қилса яна уришга таҳдид қилиб уни машинада Татаристоннинг Заинский туманидан олиб кетиб, Мустафино қишлоғи яқинида қизчани зўрлаган.

Кейин қилмишини яшириш учун Тошбоев қизчанинг орқасига пичоқ санчган. Жасадни эса йўл четидаги ариққа ташлаб қор билан кўмиб қўйган.

5 феврал куни полиция қизчани ўғирлаганликда гумонлаб 30 ёшли Фаррух Тошбоевни қўлга олган.

Набережние Челни шаҳрида 2010 йилдан бери яшаб, реклама агентлигида ишлаган бу йигит орадан бир кун ўтгач, қилган жиноятига иқрор бўлган ва қизчанинг жасади кўмилган жойни кўрсатиб берган.

Татаристон Республикаси Тергов қўмитаси матбуот хизматига кўра, текширув натижалари қизча кўкрак қафаси, ўпка ва юрагига етказилган жароҳат туфайли кўп қон йўқотиш натижасида жон берганини кўрсатган.

Бундан ташқари Василиса Галицина жасадида бўғиш ва жинсий зўрланганлик излари ҳам аниқланган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG