Линклар

logo-print

АҚШ Миср собиқ президенти озод этилишига чақирди


Миср собиқ президенти тарафдорлари Қоҳиранинг Рабаа Адавия майдонида жума намозини ўқимоқда, 2013 йил 12 июл.

Миср собиқ президенти тарафдорлари Қоҳиранинг Рабаа Адавия майдонида жума намозини ўқимоқда, 2013 йил 12 июл.

АҚШ Миср ҳарбийларини ҳокимиятдан четлатилган мамлакат президенти Муҳаммад Мурсийни озод қилишга чақирди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки президент Мурсийни озод этиш ҳақида Германия эълон қилган чақириқни Қўшма Штатлар қўллаб-қувватлашини айтди.

Исломий қарашдаги Муҳаммад Мурсий 3 июн куни ҳокимиятдан четлатилганидан бери оммага кўриниш бермаган.

Расмийларга кўра, у Республика Гвардиячиларининг Қоҳира шаҳридаги қароргоҳида сақланмоқда.

Жума куни Мурсийнинг ўн минглаб тарафдори собиқ президент озод этилиши талаби билан намойиш уюштирди.

Айни пайтда, муқаддас Рамазон ойининг биринчи жумасида Мурсийнинг сиёсий рақиблари ҳам намойишлар ўтказди.
XS
SM
MD
LG